Обама расман номзод бўлди

Сенатор Барак Обама АҚШ Демократик партиясидан мамлакат президентлигига номзодликка расман тасдиқланди.

Демократик партиянинг Колорадо штатидаги Денвер шаҳрида ўтказилаётган қурултойида барча иштирокчилар Барак Обама номзодини қўллаб-қувватлади.

Қурултойда чиқиш қилган сенатор Ҳиллари Клинтон ҳам ўз партиядошларини Барак Обама учун овоз беришга чақирди.

Энлиликда Барак Обама Оқ уйдаги лавозим учун республикачи сенатор Жон Маккейн билан ўзаро кураш олиб боради.