ЕИ Россияга қарши санкция режалаштирмаяпти

Франция расмийларидан бири ЕИ Россияга нисбатан санкциялар қўллашни режалаштирмаётганини маълум қилди.

Ўз исмини ошкор қилмаган франциялик дипломат Россиянинг исёнчи ўлкалар мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарорига жавобан расмий Москвага қарши санкциялар қўллаш фурсати етиб келмаганини таъкидлади.

28 август куни Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер ЕИнинг айрим давлатлари Россияга санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқаётганини ошкор қилган эди.