Бу галги суд мажлисида Радован Караджич ўзига қўйилаётган барча айбловлар юзасидан берилган саволларга жавоб қайтаришдан бош тортди.
Суд қоидаларига қоидаларига кўра, жавоб қайтаришдан бош тортиш шахсга қўйилаётган айбловларни тан олмасликни англатади .
Радован Караджич 90-йиллар бошида 43 ой давомида Сараевони қамал қилиб, 12 минг киши ёстиғини қуритганликда ва 1995 йилда Сребреницада 8 минг мусулмонни қатлиом қилгани учун геноцидда айбланмоқда.
Радован Караджич июль ойида Сербияда ҳибсга олиниб, кейинроқ Гаага халқаро трибуналига топширилган эди.