Ҳиндистонда юзлаб одам озиқ-овқатсиз қолди

Ҳиндистонда сўнгги 50 йил ичида энг мудҳиш сув тошқини содир бўлгани оқибатида 600 мингдан ортиқ аҳоли озиқ-овқат ва ичимлик сувсиз қолди.

Шу ой бошида Непал билан чегарадош минтақадаги Коси дарёси ўз ўзанидан тошиб кетгани оқибатида 60 киши нобуд бўлган, уч миллион аҳоли моддий зарар кўрган эди. Табиий офат натижасида уйсиз қолган 300 минг одам ҳукумат томонидан берилган чодирлар ва бошқа хавфсиз жойларда кун кечирмоқда. Аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.