Халқаро кучлар жангарилар билан тўқнашди

30 августга ўтар кечаси Кобулдан шимолда АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Коалиция кучлари эълон қилган баёнотда билдирилишича, жангариларга қарши ҳужум Каписа вилоятининг Нижроб туманида амалга оширилган. Баёнотда ҳужумга жавобан жангарилар коалиция кучларини гранатамёт ва автоматлардан ўққа тутганидай сўнг халқаро кучлар авиацияни ёрдамга чақиргани, ҳаво ҳужуми натижасида бир неча жангари ўлдирилгани билдирилган.