Сичуанда яна ер силкинди

Хитойнинг Сичуан вилоятида Рихтер ўлчови бўйича 6,1 балл куч билан зилзила содир бўлгани оқибатда камида 22 одам нобуд бўлди.

Ер силкиниши 30 август куни маҳаллий вақт билан 16:30 содир бўлди.

Жорий йил май ойида Сичуан вилояти шимолида 7,9 балл куч билан зилзила юз берган ва оқибатда 70 минг одам нобуд бўлган, беш миллион аҳоли бошпанасиз қолган эди.