Исроил ва Фаластин раҳбарлари учрашади

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Исроил радиоси хабарига кўра, сўзлашувлар давомида Олмерт келаси ойда Вашингтонда президент Жорж Буш ва давлат котиби Кондолиза Райсга тақдим этиладиган тинчлик битими лойиҳасини муҳокама этади.

9 ой аввал АҚШ ҳомийлигида Исрол ва Фаластин ўртасидаги тинчлик жараёни қайта бошланган эди. Бироқ жорий йил охирига қадар тинчлик битимига эришишни ўз олдига мақсад қилган ушбу жараён суст бормоқда.