Днестрбўйи тақдирдошлари мустақиллигини тан олди

Молдованинг айирмачи Днестрбўйи минтақаси Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олди.

Айни пайтда Днестрбўйининг ўзи халқаро майдонда эътироф этилмаган. Ушбу минтақа ҳам 1990 йиллар бошида юзага келган жанглар оқибатида Молдовадан ажралиб қолганди. Ушбу можарога ҳам Россия аралашиб, минтақада яна бир айирмачи ўлка билан статус кво ўрнатилишига сабабчи бўлганди.