“Густав” Нью-Орлеанга яқинлашмоқда

“Густав” довули Мексика кўрфази ва АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрига яқинлашмоқда.

Луизиана штати ҳокими Бобби Жиндал сўзларига кўра, шу пайтгача икки миллионга яқин фуқаро хавфсиз жойга кўчирилган.

АҚШнинг Республикачилар партияси ҳам эса душанба куни иш бошлайдиган ўз қурултойи очилиш маросимини қисқартиришга қарор қилди.

“Бугун партия сиёсатини четга суриб, фуқаролик бурчимизни адо этадиган кундир. 300 миллион америкаликлар сафига қўшилиб, ҳаракат қилиш лозим бўлган кундир. Шунинг учун партиямизнинг айрим тадбирларини қисқартиришга қарор қилдик”,- деди Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жон Маккейн.

“Густав” довули соатига 230 километр тезликда Куба соҳилларидан ўтиб кетди. Ҳозирча Кариб ороллари минтақасида довул оқибатида 80 яқин одам ҳалок бўлди.