Брюсселда ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити иш бошлади

ЕИга аъзо 27 давлат раҳбарлари дастлабки фавқулодда мажлис чоғида Россиянинг Грузиядаги ҳаракатларига жавобан расмий Москвага қарши жазо чоралари қўллаш масаласини муҳокама қилади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарбни Грузия президенти Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш оқибатларидан огоҳлантирди.

“Агар АҚШ ва унинг иттифоқчилари охир-оқибат ўз манфаатлари ёки Грузия халқи манфаатларини эмас, балки президент Саакашвили режимини қўллаб-қувватлашни лозим топса, бу тарихий аҳамиятга эга бўлган катта хато бўлади”,- деди Россия ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, Сергей Лавров Грузияда ҳукумат алмашмагунча бу давлатга қарши қурол эмбаргосини жорий этиш лозимлигини таъкидлади.