ЕХҲТ журналист ўлимида расмийларни айблади

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Россиянинг Ингушетия республикасида раҳбарият овозини ўчиришни хоҳлаган мухолифатнинг етакчи журналисти қамоқда ўлганидан хавотир билдирди.

ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харасти Магомед Евлоевнинг ўлими минтақадаги ягона танқидчининг овозини ўчириш йўлида уюштирилган кампаниянинг “кульминацияси” эканини айтди.