Покистон армияси муваффақиятли юришлар қилди

Покистон армияси Афғонистонга чегарадош минтақада толиблар жангариларига қарши ўтказилаётган ҳарбий амалиётларда муваффақиятга эришилганини иддао қилди.

Мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи бошлангани муносабати билан Покистон ҳукумати Бажур вилоятида ҳарбий амалиётлар тўхтатилганини эълон қилди. Ҳарбийлар бир ҳафта давом этган рейдларда 560 хорижлик ва маҳаллий жангари ўлдирилганини билдирди. Тўқнашувларда 20 ҳарбий ҳалок бўлган, 30 нафари бедарак йўқолган.

“Ассошиэйтед пресс” ва Рейтер ахборот агентликларининг толиблар айтганига таяниб ёзишича, жангарилар Рамазон ойида қуролли курашни тўхтатишни режалаштирмаган.