Кипрни бирлаштириш масаласи кўрилмоқда

Кипрнинг турк ва грек жамоалари етакчилари оролни бирлаштириш масаласида ўзаро музокаралар ўтказди.

Кипрнинг грек республикаси президенти Димитрис Христофиас ва қибрислик турклар жамоаси етакчиси Маҳмуд Али Талот ўртасидаги учрашув пойтахт Никосияда БМТнинг тинчликпарвар кучлари назорати остида бўлган буфер зонада бўлиб ўтди. Бу музокараларда БМТнинг Кипрдаги махсус вакили Александр Даунер ҳам иштирок этди.

Кипр ороли 1974 йилда турклар ва греклар ўртасида бўлиниб олинган эди.