АҚШ вице президенти Дик Чейни Озарбойжонга сафар қилди

Бу ерда Дик Чейни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди.

Учрашувдан сўнг Дик Чейни расмий Вашингтон Кавказ минтақасидаги ҳамкор давлатларнинг ривожидан манфаатдор эканини билдирди.

Бокудан сўнг эса АҚШ вице президенти Тбилиси ва Киевга сафар қилишни режалаштирган. Дик Чейни Россиянинг Грузиядаги ҳаракатларини кескин танқид қилган эди.

АҚШ оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Жорж Буш маъмурияти Грузияга бир миллиард доллар ёрдам ажратишни эълон қилиши кутилмоқда.

“The New York Times” нашрининг АҚШ ҳукумати расмийсига таяниб билдиришича, ажратилажак маблағ Грузия инфратузилмаси ва иқтисодиётини ривожлантиришга ишлатилади.