ЕИ рус қўшинлари Грузиядан чиқиб кетишини истаяпти

ЕИ Россияни Грузия билан имзолаган тинчлик шартномасига мувофиқ ўз қўшинларини бу мамлакат ҳудудидан чиқишга чақирмоқда.

ЕИ парламенти бу борада баёнот қабул қилди. Унда Россиядан зудлик билан Грузия ҳудудидаги ҳарбийларни ортга қайтариш ва исёнчи ўлкалар Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудларидаги россиялик ҳарбийлар сонини қисқартириш талаб қилинган. Шунингдек, бу баёнотда Грузия ҳудудида қолаётган россиялик ҳарбий томонидан содир этилгани айтилаётган ўғирликлар юзасидан ҳам жиддий ташвиш билдирилган.