Қозоғистон билан ҳамкорлик Вашингтон учун муҳим

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Марат Тажин билан учрашган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ричард Баучер шуни маълум қилди.

“Биз икки давлат ўртасидаги, халқаро ташкилотлар доирасидаги ва иқтисодий масалалардаги ҳамкорлик ҳамда Грузиядаги сўнгги воқеалар ва уларнинг келажакдаги оқибатларини муҳокама қилдик”,- деди Р.Баучер.

Унинг таъкидлашича, АҚШ учун Қозоғистон билан ҳамкорлик қилиш жуда муҳим ва икки давлатнинг кўп масалалардаги позициялари бир-бирига ўхшашдир.