Свотда яна жангарилар ўлдирилди

Покистоннинг Свот водийсида амалга оширилган ҳарбий амалиётлар чоғида 30дан зиёд жангари ўлдирилди.

Шунингдек, Покистон шимоли-ғарбида полицияга янги ишга кирган 25 ходим жангарилар томонидан ўғирлаб кетилгани хабар қилинмоқда.

Покистон расмийларининг билдиришича, полиция ходимлари Афғонистон чегарасига яқин бўлган Ўроқзой тумани яқинида ўғирлаб кетилган. Маълум бўлишича, жангарилар уч ходимни озод этган, қолганларини эса номаълум манзилга олиб кетган.