Халқаро кучлар авиацияси Фароҳда зарб берди

Афғонистон расмийларининг билдиришича, халқаро кучлар томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида саккиз жангари ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлган.

Хабарларга кўра, Фароҳ вилоятида халқаро кучлар жангарилар пистирмасига дуч келган. Томонлар ўртасида тўрт соат давом этган отишмалардан сўнг жангариларга ҳаводан зарба берилган.

Ўлдирилган жангарилар орасида таниқли дала қўмондони мулла Фозилнинг ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.