ЕИ халқаро текширув режалаштирмоқда

ЕИга аъзо давлатлар Грузия ва Россия ўртасидаги можаро бошланишига қайси давлат масъул эканини аниқлаш мақсадида халқаро текширув ўтказишни режалаштирмоқда.

Францияда иш бошлаётган ЕИ ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик йиғилиши арафасида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд икки давлат ўртасида давом этган беш кунлик ҳарбий можаро давомида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига қайси томон айбдор эканини аниқлаш лозимлигини таъкидлади.

ЕИ ташқи ишлар вазирлари мазкур масалани ҳал этишда мустақил кузатувчилар гуруҳи ташкил этишга келишиб олди.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс эса ЕИнинг Россия-Грузия ўртасидаги можарога билдирган муносабатидан қониқиш ҳосил қилганини айтди.