Қозоғистонда ОИТСга чалинган ўзбекистонлик ёш бола аниқланди

Остона шаҳрида ОИТС билан зарарланган ўзбекистонлик ёш бола аниқлангани ҳақида Республика ОИТС маркази бош шифокори Александр Лебедев маълум қилди.

Бундан ташқари, куни-кеча Қозоғистон пойтахтида ёши катталар орасида иммун танқислиги вируси билан зарарланган 11 киши аниқланган.

Шу боис, ҳозир Остонада ОИТВ олдини олиш ва аҳоли орасида тушунтириш ишлари фаол йўлга қўйилган.