ЕИ Грузияга кузатувчилар миссиясини юборишни режалаштирмоқда

Бу ҳақдаги қарор ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Францияда ўтган икки кунлик учрашувидан сўнг қабул қилинди.

Франция ташқи ишлар вазирлар Бернар Кушнернинг айтишича, ЕИ кузатувчилари Грузияга сафарбар қилинган ЕХҲТ миссияси билан биргаликда фаолият юритади.

Шунингдек, ЕИ ташқи ишлар вазирлари Грузия ва Россия ўртасидаги можаро бошланишига қайси давлат масъул эканини аниқлаш мақсадида халқаро текширув ўтказилиши тарафдори эканини маълум қилган эди.