Худкуш ҳужуми қурбонлари сони ортмоқда

Покистон шимоли-ғарбидаги худкуш ҳужуми қурбонлари сони 35 кишига етди.

Шанба куни содир этилган ҳужум оқибатида яна ўнлаб одам жароҳатланган. Пешавор шаҳрида портловчи мослама ўрнатилган йўловчи ташувчи машина полиция назорат пункти биносига келиб урилганди.

Бу борада сўзлаган янги президент Осиф Али Зардорий жангарилик ҳаракатларига қарши қаттиқ курашишни ваъда қилди.