Россия ва Грузия халқаро судга мурожаат этади

Россия ва Грузия икки айирмачи ўлка – Жанубий Осетия ва Абхазия масаласидаги даъволарини душанба куни Гаага халқаро судига тақдим қилади.

Гаага суди икки давлат тортишаётган бу масалага халқаро ҳуқуқ нормалари доирасида ечим топишга уринади.

Россия ва Грузия томонлари даъволари устида келгуси ҳафтанинг душанбасидан чоршанбасига қадар жамоат эшитувлари бўлиб ўтади.