Москвада хорижий фуқаролар калтакланди

Маълум бўлишича, Москва шимоли-шарқида бир гуруҳ ўсмирлар Озарбойжон фуқаросига пичоқ билан ҳужум қилиб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Шу куннинг ўзида пойтахт жануби-ғарбида ҳам африкалик талаба номаълум шахслар томонидан калтакланган. Бош миясидан тан жароҳати олган 19 ёшли бу талаба оғир аҳволда маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган.