Россия ракеталари Марказий Европани нишонга олиши мумкин

Россиянинг стратегик ракета қўшинлари қўмондони Николай Соловцёв АҚШнинг Марказий Европадаги мудофаа тизимлари Россия томонидан нишонга олиниши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

“Польша ва Чехия ҳудудларига ўрнатилаётган мудофаа тизимлари ва шунга ўхшаш бошқа иншоотлар келажакда Россия томонидан нишон сифатида қабул қилинади”,- деди Николай Соловцёв.

Россия стратегик ракета қўшинлари қўмондонининг бу баёноти ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Польша сафари арафасида янгради.