ТУ-160 стратегик самолётлари Венесуэлага қўнди

Россия расмийларининг билдиришича, русларнинг бу самолётлари Венесуэлага ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун етиб келган.

Шунингдек, Россия томони самолётлар бортида ядровий қурол йўқлигини алоҳида таъкидлади.

Венесуэла президенти Уго Чавес мамлакатда ўтказилаётган машғулотлардан мақсад Россия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда АҚШнинг минтақадаги таъсирига қарши қаратилганини билдирди.