Канада Афғонистондаги урушдан чиқиши мумкин

Канада бош вазири Стивен Ҳарпер мамлакат 2011 йилга қадар Афғонистондаги ҳарбий амалиётлардаги иштирокини тўхтатишни режалаштираётганини билдирди.

Октябрь ойига белгиланган парламент сайлови арафасида чиқиш қилган Стивен Ҳарпер Афғонистон ҳукумати мамлакат хавфсизлигини таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олиши лозимлигини таъкидлади.

Жорий йилнинг март ойида Канада парламенти мамлакат қўшинларининг Афғонистондаги мандатини 2011 йилгача узайтирган эди.

2002 йилдан буён Афғонистонда рўй берган зўравонликларда канадалик юзга яқин ҳарбий нобуд бўлган.