Ислом Каримов Бокуга келди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Озарбойжон президенти Илҳом Алиев таклифига биноан Бокуга сафар қилди.

Бу ерда Ўзбекистон раҳбари озарбойжонлик ҳамкасби билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама этишни режалаштирган.

“Музокаралар якунида эса турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган”,- дея хабар тарқатди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.