Папа черков давлатдан айри бўлиши тарафдори

Рим папаси Бенедикт XVI диний эркинликни сақлаб қолиш учун черковнинг давлатдан ажралиб чиқиши тарафдори эканини билдирди.

Бу ҳақда Рим папаси Парижга қилган сафари чоғида маълум қилди. Бу ерда Потифик Франция президенти Николя Саркози билан учрашди.

Рим папаси Франция сафари чоғида маҳаллий мусулмонлар ва яҳудийлар жамоаси вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган.