Ёнғин бартараф этилди

Ла-Манш бўғози остидаги темир йўл тоннелида рўй берган ёнғин бартараф этилди.

Пайшанба куни юк ташувчи поезд платформаларидан бирида рўй берган ёнғинда камида 14 киши енгил жароҳат олган эди.

Маълум бўлишича, ёнғин бартараф этилганига қарамай, Франция ва Буюк Британияни ўзаро боғловчи бу тоннелда поездлар қатнови вақтинчалик тўхтатилган. Франция расмийларининг айтишича, ҳозир ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.