Лос-Анжелесда поездлар тўқнашди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида йўловчи ва юк ташувчи поездлар тўқнашиб кетгани оқибатида ўндан ортиқ одам ўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Қутқарувчилар поезд вагонлари ичида қамалиб қолган йўловчиларни чиқариб олиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Расмийлар ҳалокат рўй берган пайтда йўловчи поездида 350дан зиёд одам бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.