Далай Лама Европага сафарини бекор қилди

Тибет буддавийлари раҳбари Далай Лама келаси ой Германия ва Швейцарияга режалаштирилган сафарини бекор қилди.

Далай Лама қорин оғриғи ташхиси билан яқинда шифохонага ётқизилган эди. Унинг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, шифокорлар Далай Ламага дам олишни буюрган.