Иордания подшоҳи ЕИ расмийси билан учрашди

Иордания подшоҳи Абдулла ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана билан учрашди.

Хабарларга кўра, учрашувда Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари масалалари муҳокама этилган.

Подшоҳ Абдулла музокаралар чоғида ЕИни бу музокаралардаги иштирокига содиқ қолишга чақириб, Исроил ҳукуматини Фаластин ҳудудида турар жойларни барпо этмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Яқин Шарқ бўйлаб сафар қилаётган Ҳавьер Солана Иорданиядан сўнг Исроил, Фаластин ва Мисрга боришни режалаштирган.