Электр линияларидаги узилиш

Ўтган дам олиш кунлари Марказий Осиё ва МДҲ энергетика тизимини боғлаб турувчи 500 киловольт қувватга эга линия икки марта ўчиб қолди.

Қирғизистон миллий электр тармоқлари компаниясининг маълум қилишича, мазкур линиядаги узилишлар Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон энерготизимларида талаб ортиб кетгани туфайли содир бўлган.

“Тармоқ электр кўп ишлатиладиган кечки пайтда ўз истеъмолини таъминлашга қодир эмас”, - дея изоҳламоқда буни компания мутахассислари.

“Л-530” линиясидаги носозликлар Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондаги истеъмолчиларга электр етказилмай қолишига сабаб бўлган.