Маълумотларни текшириш имкони йўқ

Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ҳамкорлик қилмаётгани боис, хавфсизлик хизматларининг бу мамлакатда атом бомбаси яратиш борасида яширин тадқиқотлар ўтказилганига оид маълумотларини текшириш имкони йўқлигини маълум қилди.

Агентлик ҳисоботида айтилишича, Эрон БМТнинг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш чақириқларини ҳануз инкор этиб келмоқда. Ҳисоботда шу пайтгача Эронда 3200 центрифуга ишга туширилгани айтилади.

Эрон томони эса ўз ядровий дастури масаласида халқаро агентлик билан самарали ҳамкорлик қилаётганини таъкидламоқда.