Москвада Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ўлдирилди

“Фарғона.ру” сайти “Московский комсомолец” нашрига таянган ҳолда Москвада Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилганини хабар қилди.

Маълум бўлишича, номаълум уч шахс Москванинг Брюлевская кўчасида 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси Тўра Қўшнаевга ҳужум қилиб, унга пичоқ санчган.

Милиция ходимларининг таъкидича, бу жиноят тақирбошлар томонидан содир этилган бўлиши мумкин.