Қирғизистон туркман газига умид қилмоқда

Қирғизистон Туркманистон билан 1 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш ҳақида битим имзолашга умид қиляпти.

Бу ҳақда Қирғизистон саноат, энергетика ва ёқилғи захиралари вазири Сапарбек Балқибеков Ашхободга учиб кетиш олдидан маълум қилди. У Ашхободда туркман расмийлари билан энергетика жабҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳақида музокаралар ўтказиш ниятида.

Қайд этиш жоизки, расмий Ашхобод бу йил Россия “Газпром”ига минг куб метр газни 225 доллардан таклиф қилган. Кузатувчилар таъкидича, Ўзбекистон ўз газини 300 доллардан таклиф қилаётган бир пайтда Туркманистоннинг арзонроқ нархдаги табиий гази қўшнилар учун жозиброқ бўлиши мумкин.