Қозоғистон чегарачилари ўзбек меҳнат муҳожирларини қўлга олди

Жанубий Қозоғистондаги “Қоплонбек” чегара постида 10 ўзбек меҳнат муҳожири қўлга олинди.

Жанубий Қозоғистондаги “Ўнтистиқ” чегара бошқармасидан хабар қилишларича, 28 ёшдан 42 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар Қозоғистондан Ўзбекистонга айланма йўллар орқали ўтишга уринган.

Маълум бўлишича, нолегал мигрантлар Ўзбекистондан Қозоғистон ҳудудига ўтишда ҳам қонунга қарши йўл тутган.