Жиноий гуруҳ аъзолари қўлга тушди

Босния полицияси мамлакатда ўтказилган махсус тадбир чоғида ноқонуний қурол савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт аъзоси ҳибсга олинганини эълон қилди.

“Франс-пресс” ахборот агентлигининг Босния полициясига таяниб хабар қилишича, уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларига қарши қаратилган амалиёт ҳануз Босния ва қўшни давлатларда давом этмоқда.

Маълум бўлишича, Босниядаги рейдлар чоғида катта миқдорда қурол, ўқ-дори ва портловчи модаллар мусодара қилинган.