Янги президент Лондонга сафар қилди

Покистоннинг янги президенти Осиф Али Зардорий Буюк Британияга сафар қилди.

Бу ерда у Буюк Британия бош вазири Гордон Браун билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболи, хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.

Хабарларга кўра, учрашувда, шунингдек, АҚШ қўшинларининг Афғонистон билан чегарадан ўтиб Покистон ҳудудида амалга ошираётган ҳаво зарбалари ҳам муҳокама қилинган.

Расмий Исломобод АҚШнинг бундай ҳаракатларига кескин эътироз билдириб келмоқда.