Халқаро кучлар тўрт аскарини йўқотди

Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида халқаро кучларнинг тўрт аскари ва бир афғон нобуд бўлди.

Ҳозирча нобуд бўлган аскарлар миллати ошкор қилинмаган бўлса-да, портлаш содир этилган ҳудуд АҚШ ҳарбийлари назорати остида экани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, жорий йил давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг 160 аскари нобуд бўлган.