Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон мулоқоти ўтказди

Хабарларга кўра, Ислом Каримов ва Қурбонқули Бердимуҳаммедов мулоқоти чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, савдо-иқтисодий алоқалар, жумладан, черагаолди ҳудудларда савдони ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинган.

Президентлар, шунингдек, қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда мутахассислар ўртасидаги малака алмашишни давом эттиришга келишиб олган.