МДҲга аъзо давлатлар зиёлилари Душанбеда тўпланди

Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар илмий ва ижодий зиёлиларининг 3-анжумани иш бошлади.

Унда МДҲ давлатларида Россия олий ўқув юртларининг филиалларини ташкил этиш, аъзо давлатларнинг маданий, фан ва таълим соҳаларидаги ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёш олимлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга оид масалалар кўриб чиқилмоқда.

МДҲ мамлакатлари ижодий зиёлиларининг илк анжумани 2006 йилда Москвада бўлиб ўтган эди.