Россия НАТО учун ўз ҳаво ҳудудини ёпиши мумкин

Россия агар НАТОга аъзо давлатлар расмий Москвага нисбатан душманлик руҳидаги сиёсатини тўхтатмаса, ўз ҳаво ҳудудини НАТО самолётлари учун ёпиб қўйиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Россиянинг Афғонистонда элчиси Замир Қобулов “БиБиСи”га берган интервьюси чоғида маълум қилди.

НАТО Афғонистондаги ўз қўшинлари таъминотини Покистон ҳудудидан амалга оширади. Бироқ кези келса, НАТО ўз юкларини Россия ҳаво ҳудуди орқали ҳам ташийди.

НАТОга аъзо давлатлар Россиянинг Грузиядаги ҳарбий ҳаракатларини кескин танқид қилган эди. Шунингдек, НАТО раҳбарияти яқин келажакда Грузия альянс сафига қўшилиши мумкинлигини билдирганди. Россия эса НАТО кенгайишига кескин қаршилик қилиб келмоқда.