Лавров Ғарбни огоҳлантирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб мамлакатларини Грузияга бостириб киргани учун Россияни жазолашга уринмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Россия парламентида чиқиш қилган Сергей Лавров расмий Москва Европа-Америка муносабатлари ривожига тўғаноқ бўлиш истагида эмаслиги ёки Америкага қарши кайфиятда бўлишни хоҳламаслигини билдирди. Бироқ у расмий Москва Россияни жазолаш чақириқларига бефарқ бўла олмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг расмий Вашингтон-Москва муносабатлари юзасидан баёнот бериши кутилмоқда.