Бугун Венада Атом энергияси халқаро агентлиги бошқарувчилари кенгаши иш бошлайди.

Эрон ядровий дастури мухокамалар марказида бўлиши кутилмоқда. Агентлик раҳбари Муҳаммад ал Барадейнинг ўтган хафта эълон этилган ҳисоботи кенгаш мухокамасига қўйилади. Ҳисоботда Эроннинг ядровий тинч мақсадларни кўзлашини исботловчи етарли далиллар йўқлиги таъкидланади. Айни пайтда Ғарб Эронга янги санкциялар билан пўпса қилмоқда. Россия эса бунга қарши чиқиб, Эрон билан конструктив мулоқот тарафдори эканини билдирмоқда.