Ўсмирлар устидан ҳукм ўқилди

Москва шаҳри суди ирқий асосда одам ўлдирганликда айбдор топилган 13 ўсмир устидан ҳукм чиқарди.

Маълум бўлишича, тақирбошлар суд жараёнида иккита одамни ўлдирганлик ҳамда 10 кишининг жонига қасд қилишга уринганликларини тан олган.

Судланувчилар 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан марҳум этилди.

23 сентябрь куни Москвада Европа кенгаши томонидан уюштирилган Россиядаги миллатчилик ва ирқчилик муаммоларига бағишланган махсус анжуман ўтказилади.