Қозоғистон Потида терминал қурмайди

Қозоғистон Грузиянинг Поти шаҳрида дон маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган терминал қуриш режасидан воз кечди.

Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ақилбек Куришбоев маълум қилди. Парламентда чиқиш қилган А.Куришбоев ўз вазирлиги ҳукуматга Грузияга сармоя киритиш режасидан воз кечиш чақириғи битилган мактуб йўллаганини билдирди.

Қозоғистон ҳукумати дон экспорти салоҳиятини ошириш мақсадида Поти шаҳрида катта омбор қуришни режалаштираётганди.