Козулин нуфузли мукофотга номзод бўлди

Беларус мухолифати етакчиси Александр Козулин номзоди ЕИнинг Сахаров номидаги нуфузли мукофотига тақдим этилди.

Бу ҳақда маълум қилган Европа парламентининг билдиришича, А.Козулин Беларус режимига қарши курашда мардлик кўрсатган.

Президентликка собиқ номзод А.Козулин 2006 йилги сайловлардан сўнг, ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказганликда айбланиб беш ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Бироқ АҚШ ва Ғарб мамлакатлари босими остида Беларус ҳукумати А.Козулинни озод этганди.