Қозоғистонда ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди

Маълум бўлишича, Олмаота вилоятида қўлга олинган 50 ёшли ўзбекистонлик Қорақалпоғистон республикасида ўғирлик содир қилган.

Қорақалпоғистоннинг Қораузоқ тумани суди томонидан қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонга қочишга муваффақ бўлган.

Олмаота ҳуқуқ-тартибот органлари қўлга олинган жиноятчини яқин орада Ўзбекистонга экстрадиция қилиши маълум бўлди.